#NoComment
18.08.2025
671

Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимнинг таътил олиш ҳуқуқини таъминлаш кафолатлари белгиланган. Жумладан, иш берувчи:
▪️ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътиллар бериши;
▪️ходимларга давомийлиги қонунчиликда кафолатланганидан кам бўлмаган таътиллар берилишини таъминлаши;
▪️ таътиллар бериш тартибига риоя этиши;
▪️ходимларга жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни бериши шарт.
Ушбу нормада, иш берувчининг ходимларга кафолатланган таътилларни бериш мажбурияти белгиланган. Меҳнат кодекси 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.
Шунингдек, Меҳнат кодекси 228-моддасига кўра, иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.
Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
Демак, қонунчиликка кўра, ходимнинг таътил олишини таъминлаш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Ходим йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишдан воз кечган тақдирда ҳам, иш берувчи томонлар учун учун мажбурий бўлган таътиллар жадвалига асосан, ходимни таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилган ҳолда унга таътил бериши лозим.
Йиллик меҳнат таътилидан воз кечилишига йўл қўйилмайди. Ушбу талабларга риоя этмаслик, мансабдор шахсларнинг тегишли тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.