currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликлар“Ҳуқуқий ёрдам ваучери” – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун адолат эшикларини очади

“Ҳуқуқий ёрдам ваучери” – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун адолат эшикларини очади

Ўзбекистон

calendar

15.09.2025

eye

65

“Ҳуқуқий ёрдам ваучери” – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун адолат эшикларини очади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатишга қаратилган янги лойиҳа – "Ҳуқуқий ёрдам ваучери" амалга оширилмоқда.

Бу қандай лойиҳа ва қандай амалга оширилади? «Мадад» муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) ижрочи директори Шокир Саидов билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

–"Ҳуқуқий ёрдам ваучери" – аҳолининг одил судловдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришда янги даврни бошлаб беришга қаратилган янги тизимдир.  

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, "Мадад" ННТ томонидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмаги билан "Ҳуқуқий ёрдам купони" лойиҳасига дастлаб муваффақиятли старт берилган эди. Ушбу купонлар Чимбой туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини судда ҳимоя қилиш мақсадида тажрибали адвокатларга берилди.  

Адвокатлар фуқароларнинг юридик фактни белгилаш, никоҳни бекор қилиш ва доимий пропискадан чиқариш каби мураккаб ишларида уларнинг манфаатларини судда бепул ҳимоя қилди. Бу муваффақиятли тажриба ҳозирги кенг кўламли "Ҳуқуқий ёрдам ваучери" тизими учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

"Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланишни кенгайтириш" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулай шароит яратишдир.  

Лойиҳа доирасида "Хотин-қизларга кўмак", "Кексаларга кўмак", "Ёшларга кўмак" каби мақсадли йўналишлар, шунингдек, маҳалла вакиллари учун тренинглар ва "Про боно" лойиҳасини ривожлантириш каби тадбирлар ҳам кўзда тутилган.  

– "Ҳуқуқий ёрдам ваучери" тизимининг қандай аҳамиятли жиҳатлари бор?  

– Кўпчилик фуқаролар, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари ҳуқуқий муаммоларга дуч келганда, малакали юридик ёрдам олиш учун етарли маблағга эга бўлмайди. Бу ҳолат уларнинг ўз ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигига, баъзида эса адолатсизлик қурбони бўлишига олиб келади. Маҳаллий ва халқаро тажриба шуни кўрсатадики, молиявий имкониятларнинг чекланганлиги адолатга эришиш йўлидаги энг катта тўсиқлардан биридир.

"Ҳуқуқий ёрдам ваучери" тизими эса Ўзбекистонда ҳуқуқий хизматлар бозорини янада демократлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун адолат эшикларини очишда беқиёс аҳамиятга эга.  

Биз ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қила олиши учун шароит яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

– Бу тизим қандай ишлайди?  

– "Ҳуқуқий ёрдам ваучери" тизими асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга лойиҳа доирасида бериладиган, уларга малакали адвокат ёки юрист хизматларидан бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус ҳужжатдир.  

Лойиҳа ташкилотчилари томонидан танлаб олинган ва малакаси тасдиқланган адвокатлар ваучер эгасига текин хизмат кўрсатади, Адвокатнинг хизмат ҳақи эса ваучер тақдим этган ташкилот, яъни "Мадад" ННТ томонидан қопланади.

Бундай ёндашув бир нечта муҳим муаммоларни ҳал қилади. Жумладан, молиявий тўсиқни бартараф этади. Энг аввало, ҳуқуқий хизматлар учун тўлов қилишга қодир бўлмаган фуқароларга малакали ёрдамдан фойдаланиш имконини беради.

Танлов эркинлиги таъминланади. Фуқарога ўз ҳолатига мос келадиган ва ўзи ишонган адвокатни танлаш ҳуқуқини беради. Бу эса, хизмат кўрсатувчининг масъулиятини оширади ва хизмат сифатини яхшилайди.

Ваучер тизими орқали суд жараёнларининг адолатли ва шаффоф ўтишига, ҳар бир фуқаронинг, жумладан, заиф қатлам вакилларининг ҳам ҳуқуқий ҳимоядан тўлиқ фойдаланишига замин яратилади.  

Буюк Британия элчихонаси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги яқин ҳамкорликни самарали давом эттирмоқда.  

"Ҳуқуқий ёрдам ваучери" тизими адолатга эришишда тўсиқ бўлиши мумкин бўлган молиявий муаммоларни бартараф этишга қаратилган жуда муҳим ва инновацион ёндашувдир. Келгусида бу лойиҳани қўллаб-қувватловчи тадбиркорлар пайдо бўлишига ишонамиз. Чунки, бу ҳаракатга қўшилиш орқали кимнингдир тақдирини яхши томонга ўзгартиришга ёрдам бериш мумкин.  

Умуман, бу фуқароларнинг адолатга бўлган ҳуқуқини амалда таъминлашга кўмаклашувчи, яъни эзгуликка хизмат қилувчи жараёндир. Бу, нафақат хайрия, балки адолатли ва ҳуқуқий жамият қуришга ҳисса қўшадиган муҳим инвестициядир.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 495

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
594

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
484

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
484

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.