Life Style
23.05.2026
44

Дубайда аэропортлар ва бизнес марказлари ўртасида ҳаво такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Хитой, Япония каби давлатларда учар автомобиллар устида синовлар ўтказилмоқда, катта лойиҳалар бошлаб юборилган – фантастик фильмлардаги учар автомобиллар бугунги кунда реал технологияга айланмоқда.
Бир муддат аввал маҳаллий ОАВда “Air Tashkent” авиакомпанияси АҚШнинг Samson Sky компанияси билан ҳамкорликда Switchblade русумидаги 300 та учар таксини 2028–2030 йилларда мамлакатга олиб келишни режалаштиргани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Учар таксилар бензин, электр ва қуёш энергиясида ишлайдиган турларга бўлинади (ўзимизнинг уддабуронлар уни метан газга ҳам мослаб олишса, ажабланмаймиз). Бу транспорт воситаларининг тезкорлиги билан бирга экологик самарадорлигини ҳам оширади.
◾️Вақт тежаш: узоқ масофаларни қисқа вақтда босиб ўтиш имкони.
◾️ Тирбандликни камайтириш: шаҳар йўлларидаги юкни енгиллаштириш.
◾️ Экологик самара: чиқиндиларни камайтириш ва энергия манбаларини диверсификация қилиш.
◾️Автопилот ва навигация тизимлари хавфсизликни оширишга хизмат қилади.
Бироқ масаланинг ҳуқуқий томони анча мураккаб. Учар автомобилларнинг мақоми ҳали аниқ эмас: улар автомобиль ҳисобланадими ёки ҳаво кемаси? Агар ҳаво транспорти сифатида тан олинса, фуқаро авиацияси қоидалари қўлланилиши лозим бўладими?
◾️Лицензия масаласи: оддий ҳайдовчилик гувоҳномаси етарлими ёки учувчилик лицензияси талаб этиладими?
◾️Ҳаво йўлаклари: паст баландликдаги ҳаракатни тартибга солиш учун махсус тизимлар – UTM ёки U-space зарур бўлади.
◾️Хавфсизлик ва жавобгарлик: авария ҳолатларида ким жавобгар бўлиши масаласи ҳал қилиниши лозим.
Кўплаб давлатлар учар таксиларни аввал махсус ҳуқуқий режимларда синовдан ўтказмоқда. Бу усул янги технологияларни аҳоли хавфсизлигига зарар етказмаган ҳолда амалиётга татбиқ этиш имконини беради.
Учар таксилар нафақат транспорт соҳасидаги технологик янгилик, балки ҳуқуқ тизими учун ҳам янги чақириқдир. Келажакда улар оммалашиши мумкин, аммо бунинг учун техник инфратузилма билан бирга мукаммал ҳуқуқий база шакллантирилиши талаб этилади
Ш.Маҳмуд,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Қасддан одам ўлдириш жиноятининг назарий-ҳуқуқий асослари ва замонавий кўринишлари
Инсон ҳаёти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг энг олий қадрият ҳисобланади.