currencies image

12 694,87 UZS

25,13

usd

currencies image

13 766,32 UZS

61,59

eur

currencies image

139,48 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазирлиги делегация ва Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Адлия вазирлиги делегация ва Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон

calendar

08.05.2024

eye

80

Адлия вазирлиги делегация ва Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Адлия вазирлиги делегацияси Корея Республикасидаги ташриф чоғида 2024 йилнинг 7 май куни Корея Республикасининг Сежонг шаҳрида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамда Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Янг Сунг Хо ўртасида учрашув ташкил этилиб, унда ҳар икки давлатдаги тартибга солиш таъсирини таҳлил қилиш тизими, соҳада эришилган ютуқлар муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.

Учрашувнинг иккинчи қисмида Қўмита вакиллари томонидан фаолияти, асосий вазифа ва функциялари, жумладан, тартибга солиш таъсирини таҳлил қилиш тизими бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Хусусан, Қўмита тартибга солиш сиёсати ва ислоҳот стратегияларини ишлаб чиқиш, асосий йўналишларини белгилаш ва қабул қилиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжати лойиҳасининг таъсирини таҳлил қилиш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича якуний хулоса берувчи орган ҳисобланиши маълум қилинди.

Қўмита норма ижодкорлиги жараёнлардаги энг муҳим органлардан бири бўлиб, бутун маъмурият бўйлаб назоратни таъминлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради. Қўмита Бош вазир бошчилик қиладиган 21 та давлат ва хусусий сектор вакилларидан иборат бўлиб, Президент маъмурияти ҳузурида фаолият юритади.

Ташриф якунида томонлар амалий ҳамкорлик алоқаларига йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 501

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 014

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 602

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 777

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.