currencies image

12 695,00 UZS

11,01

usd

currencies image

13 648,39 UZS

0,42

eur

currencies image

138,12 UZS

1,12

ru



АсосийЯнгиликларЖўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Ҳуқуқ

calendar

25.04.2024

eye

6 872

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар© Фото: hudud24.uz / habikatura

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми?

Ушбу мақолада Hudud24.uz сайти колумнисти ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддинов интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.

Сўз бошида таъкидлаш лозимки, санъат асарлари, шу жумладан қўшиқ ва бошқа мусиқий асарларга нисбатан умумий тарзда муаллифлик ҳуқуқи атамаси қўлланилсада, улар юридик жиҳатдан турдош ҳуқуқ ҳисобланади.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқ ўртасидаги фарқ шундаки, муаллифлик ҳуқуқи фан, адабиёт ва санъат асарларини ҳимоя қилса, турдош ҳуқуқ ижро, фонограмма, кўрсатув ва эшиттиришларни ҳимоя қилади.

Турдош ҳуқуқ мерос бўлиб ўтадими?

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунга асосан турдош ҳуқуқлар мерос бўлиб ўтади. Аммо айнан қандай ҳуқуқлар? Қонунга асосан ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • исми-шарифга бўлган ҳуқуқ;
  • ижрони ижрочининг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи;
  • ижродан ҳар қандай шаклда фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар, шу жумладан ижродан фойдаланиш учун ҳақ олиш ҳуқуқи.

Таъкидлаш керакки, мерос қонунчилигига асосан мерос қолдирувчи шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ мерос бўлиб ўтмайди. Масалан, қўшиққа нисбатан турдош ҳуқуқларни мерос қилиб олган киши унинг ижрочиси сифатида ўзини кўрсата олмайди.

Шу боис, меросхўрлар турдош ҳуқуққа нисбатан мутлақ ҳуқуқларни мерос қилиб олади. Масалан, қўшиқни куйлаш, уни стриминг платформаларига жойлаштириш ва бошқалар.

Турдош ҳуқуқнинг амал қилиш муддати қанча?

Ижрочининг ҳуқуқлари ижро биринчи марта ижро этилгандан кейин 50 йил мобайнида амал қилади. Масалан, 1974 йилда биринчи марта куйланган қўшиқ 2024 йилга келиб, ижтимоий мулкка айланади ва уни исталган киши рухсатсиз ва ҳеч кимга ҳақ тўламай ундан фойдаланилиши мумкин.

Аммо, шу билан бирга, ижрочининг исми-шарифга бўлган ҳамда ижрони ижрочининг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқлари муддатсиз муҳофаза қилинади.

Оталикнинг белгиланиши меросга даво қилишга имкон берадими? Агар васиятнома бўлсачи?

Қонунга асосан мерос васиятнома бўйича ёки қонун асосида бўлиши мумкин. Мероснинг қай тариқа қолдирилганлигига қараб, жавоб ҳам турлича бўлади.

Масалан, агар васиятнома қолдирилган бўлса, оталик белгиланган тақдирда ҳам бола мерос қолдирувчининг меросига эгалик қилолмайди. Чунки васиятнома кишининг мол-мулкни ёки бу мол-мулкка бўлган ҳуқуқнинг ўзидан кейинги тақдирини ҳал қилишга қаратилган хоҳиш-иродаси бўлиб, мерос қолдирувчи исталган қарор қабул қилиши мумкин.

Васият қилувчи меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Шунга кўра, васиятнома бўлган тақдирда оталик белгиланса ҳам, мерос қайта тақсимланмайди.

Агар васиятнома қолдирилмаган бўлса, мерос қонун бўйича тақсимланади. Қонунга кўра, мерос қолдирувчининг болалари, эри (хотини) ва ота-онаси тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Бундай ҳолатда оталикнинг белгиланиши бошқа мол-мулк қаторида интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳам қайта тақсимлаш имконини беради.

Қўшиқлар матнидан эркин фойдаланиш мумкинми?

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қўшиқнинг матни, яъни шеър муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланади, қўшиқнинг ўзи эса турдош ҳуқуқ.

Уларнинг ҳимояси ўзаро ўхшаш бўлсада, бир-биридан фарқли жиҳатларга эга. Масалан, муҳофаза муддатларида. Хусусан, турдош ҳуқуқлар ижро биринчи марта ижро этилгандан кейин 50 йил мобайнида амал қилса, муаллифлик ҳуқуқи бироз кўпроқ, яъни муаллиф вафот этгандан кейин 70 йил давомида амал қилади.

Бу шуни англатадики, масалан, 1974 йилда биринчи марта куйланган қўшиқ 2024 йилга келиб, ижтимоий мулкка айланиб, ундан эркин фойдаланиш мумкин бўлсада, қўшиқ матнига нисбатан мулкий ҳуқуқлар сақланиб қолади.

Яъни турдош ҳуқуқнинг амал қилиши, агар ҳуқуқ эгаси 50 йилдан ошиқ яшаса, у тириклигида ҳам тугаши мумкин. Муаллифлик ҳуқуқининг ўтиши эса муаллиф ўлимидан кейин бошланади.

Ижтимоий мулкка айланган қўшиқни куйлаш учун шеър муаллифидан розилик олиниши шарт. Бундай розиликнинг олинмаслиги муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳисобланади. Масалан, Санжар Жавбердиев (СанЖай) Шерали Жўраевнинг «Карвон» номли қўшиғини рухсатсиз куйлагани учун жаримага тортилган. Бунинг асосий сабаби Шерали Жўраевнинг розлиги олинмагани эмас, балки шеър муаллифи Усмон Азимнинг рухсати олинмаганлиги бўлган.

Ўз-ўзидан «кичик Жўраевлар Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаш учун шеър муаллифларидан рухсат олиши керакми?» деган савол ҳам пайдо бўлади. Ушбу саволга кейинги мақолада жавоб берамиз.

Якунда шуни айтиш керакки, ижрочи томонидан шеърдан фойдаланиш тури ва шартлари шоир билан тузиладиган муаллифлик шартномасида белгиланади ва кейинчалик вужудга келадиган масалалар ушбу талаб ва шартлар асосида ҳал қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
12 184

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
6 872

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 421

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-апрел 2024, 12:30
1 854

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.