Ўзбекистон
04.03.2024
213
Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги
Келтирилишича, очилиш маросимида Буюк Британиянинг Оксфорд, Кембриж, Эдинбург, Лондон Иқтисодиёт мактаби, Лондон Империал коллежи каби университетларида таҳсил олаётган ва "Эл юрт умиди" жамғармаси грантлари асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этган.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов анжуманнинг очилиш маросимидаги нутқида иштирокчиларни Ўзбекистоннинг асосий қатлами ҳисобланган ёшлар учун давлат томонидан яратилган имкониятлар ва истиқболлдаги режалар билан таништирган.
Тадбир давомида ўзбекистонлик талабалар уюшмаси етакчилари ташкилот олдида турган вазифалар ва истиқболдаги режаларга бағишланган тақдимот ўтказган. Тақдимот давомида давлат раҳбари бошчилигида мамлакатда олиб борилаётган ёшларга доир давлат сиёсатини изчил давом эттириш ва тарғиб этиш уюшма олдидаги асосий вазифа саналиши таъкидланган. Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.
Ўзбекистонлик талабалар уюшмасининг тантанали очилиш маросимидан сўнг Буюк Британия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош талабалар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида бир гуруҳ ватандош талабалар томонидан амалга оширилаётган ушбу ташаббус Буюк Британиядаги университетларда таҳсил олаётган мамлакат ёшларини бирлаштириш, уларнинг билим олишлари учун қулай ва фаолиятнинг турли соҳаларида фаол иштирок этишлари учун универсал платформа яратишга қаратилган.
Улашиш:
Бошқалар
«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?
Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.
Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар
Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.
Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат
Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?
Блогер товламачилик қилаётганда ушланди
Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.
Ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари Британияга ишга юборилади
Уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.
Россияда ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди
“Менимча, агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, мен кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Жуда тез содир бўлди. Биз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак”, дейди ўзбекистонлик мигрантнинг ўзи.
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.
Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Бу бўйича Статистика агентлиги маълумот эълон қилди.