currencies image

12 694,87 UZS

25,13

usd

currencies image

13 766,32 UZS

61,59

eur

currencies image

139,48 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларХакерлар Британия Мудофаа вазирлигининг маълумотлар базасига бузиб кирди

Хакерлар Британия Мудофаа вазирлигининг маълумотлар базасига бузиб кирди

Life Style

calendar

08.05.2024

eye

62

Хакерлар Британия Мудофаа вазирлигининг маълумотлар базасига бузиб кирди

Хакерлар Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари ва ходимларининг шахсий маълумотларини ўз ичига олган маълумотлар базасига бузиб кирди.

Хакерлик ҳужуми ортида ким тургани номаълум. Sky News ҳукумат аниқ бир давлат номини айтмаса-да, хакерлар Хитой расмийларига алоқадор деб ҳисоблайди. Улар ҳарбийларнинг иш ҳақи ва банк ҳисобрақамларини сақлайдиган тизимга киришга муваффақ бўлган. Тизимда Британия армияси, денгиз флоти ва ҳаво кучларининг амалдаги ва собиқ аъзоларининг шахсий маълумотлари ҳужжатлар кўринишида сақланган.

Таъкидланишича, хакерлар Мудофаа вазирлигининг тезкор маълумотларига кира олмаган. Вазирлик ҳужумни аниқлаб, дарҳол чора кўрган ва тизимга ташқи киришни узиб қўйган. Британия мудофаа вазири Grant Shapps  ҳолат юзасидан баёнот бериши ва жабрланган ҳарбий хизматчиларни ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган “режа”ни улашиши кутилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 540

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 031

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 619

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 808

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.