currencies image

12 694,87 UZS

25,13

usd

currencies image

13 766,32 UZS

61,59

eur

currencies image

139,48 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларҲиндистон армияси штаб бошлиғи илк бор Ўзбекистонга келди

Ҳиндистон армияси штаб бошлиғи илк бор Ўзбекистонга келди

Содда талқин

calendar

16.04.2024

eye

118

Ҳиндистон армияси штаб бошлиғи илк бор Ўзбекистонга келди

Кеча,15 апрель куни Ҳиндистон Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари штаб бошлиғи генерал Манож Панденинг Ўзбекистонга тўрт кунлик ташрифи бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё" Ахборот агенлиги.

Ҳиндистон армиясининг юқори мартабали вакили Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида қабул қилинди.

Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашув доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, бугун "Термиз" полигонида бошланган қўшма ҳарбий машғулотлари бешинчи босқичининг бориши муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Ҳиндистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида бўлиб, у ердаги тарихий экспонатлар билан танишди.

Генерал Манож Панде ташриф доирасида Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясида Ҳиндистон кўмагида ташкил этилган ахборот технологиялари лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. У "Термиз" полигонида ўтказилаётган "Дўстлик-2024" бешинчи Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳарбий машғулотларини кузатади ва кўҳна Самарқандга ташриф буюради.

Ҳиндистон Қуролли Кучлари армияси генерали, шунингдек, Тошкентда Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Лал Баҳодур Шастри хотирасига ҳурмат бажо келтиради ва Ғалаба боғини зиёрат қилиб, Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини қайд этади.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари генерал Манож Панденинг Ўзбекистонга ташрифи Тошкент ва Деҳли ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлишини таъкидламоқда.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 540

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 031

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 619

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 807

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.