currencies image

12 694,87 UZS

25,13

usd

currencies image

13 766,32 UZS

61,59

eur

currencies image

139,48 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Президенти Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашди

Ўзбекистон Президенти Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашди

#NoComment

calendar

09.05.2024

eye

107

Ўзбекистон Президенти Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит ва Куба Президенти Мигель Диас-Канель ҳам кузатди.

"Кўплаб тарихий далил ва мисоллар Ўзбекистон халқи буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшганини яққол тасдиқлайди. Даҳшатли уруш бошланган биринчи кунларданоқ юртдошларимиз фашизмга қарши мардона курашга отланди. Ўша пайтда республикамиз аҳолиси 6,5 миллион кишини ташкил этган бўлса, шундан 1 миллион 950 мингдан ортиғи ёвуз душман билан юзма-юз бўлиб қонли жангларда иштирок этган. Бу ботир ва довюрак ўғлонларнинг 538 мингдан зиёди жанг майдонларида ҳалок бўлган. 158 минг нафардан кўпроғи бедарак кетган", дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 минг нафардан зиёди жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. Жумладан, 301 нафар юртдошимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига, 70 нафари эса учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлган.

Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонлик офицерлар орасидан ўнлаб генераллар, моҳир қўмондонлар етишиб чиққан.

"Ўзбекистон уруш йилларида фронт ортидаги мустаҳкам таъминот базасига айланди. Юртимиздан жанг майдонларига катта миқдорда қурол-яроғ, озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, палатка, парашют ва бошқа зарур маҳсулотлар юборилган. Уруш бўлаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга 170 дан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилиб, тезлик билан ишга туширилган. Ўзбекистон аҳолиси 1941-43 йилларда мудофаа фондига 475 миллион рублдан ортиқ маблағни, 22 миллион рубллик қимматбаҳо шахсий буюмларини ихтиёрий равишда топширгани ғалабани яқинлаштиришга яна бир муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

Ўша суронли йилларда халқимиз гуманизм ва инсонийлик бобида ўзига хос тарихий мактаб яратди. Уруш алангаси ичида қолган ҳудудлардан кўчириб келтирилган, турли миллатга мансуб 1 миллион 500 мингга яқин инсонлар Ўзбекистондан паноҳ топди. Уларнинг орасида 250 мингдан зиёд етим болалар ҳам бор эди. Халқимиз уларга меҳр берди, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди", дейилади хабарда.

Тадбирдан сўнг Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

Президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 558

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 031

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 623

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 808

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.