currencies image

12 687,70 UZS

7,17

usd

currencies image

13 790,26 UZS

23,94

eur

currencies image

140,03 UZS

0,55

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ОТМ талабалари сони 1,3 млндан ошди

Ўзбекистонда ОТМ талабалари сони 1,3 млндан ошди

Life Style

calendar

14.02.2024

eye

230

Ўзбекистонда ОТМ талабалари сони 1,3 млндан ошди

Ўзбекистонда ҳозирда 213 та олийгоҳда 1 300 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Келтирилишича, мазкур кўрсаткич орқали ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2022 йилги 38 фоиздан 42 фоизга ошган.

Ўтган йилда талабалар учун 18 111 ўринли 40 та турар жойлари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, мамлакатда 2023 йилда 7 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони жами 213 тага етган. Шундан 116 таси давлат, 67 таси нодавлат, 30 таси эса хорижий олий таълим муассасаларидир.

Бундан ташқари, техникумларда грант ўринлар сони 22 368 тага етказилиб, 2022/2023-ўқув йилига нисбатан 1,5 баробарга оширилган. Академик лицей битирувчиларининг олийгоҳларга ўқишга кириш кўрсаткичи 90 фоизга етган.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 566

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 031

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 627

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 813

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.