currencies image

12 694,87 UZS

25,13

usd

currencies image

13 766,32 UZS

61,59

eur

currencies image

139,48 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди

Ўзбекистон

calendar

08.05.2024

eye

80

Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди

Шу кунларда юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, меҳр-эҳтиром кўрсатилаётир.

Юз ёш билан юзлашиб, ҳаётнинг барча аччиқ-чучугини кўрган бу инсонлар учун энг муҳими соғлик. Шунинг учун уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Айни кунларда ҳам бир гуруҳ уруш фахрийлари госпитал ва санаторийларда даволанмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

– Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизни рози қилиш учун, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ислоҳотлар натижаси энг қуйига, ҳар бир хонадонга кириб боришини истаймиз. Режаларимиз ҳам катта. Ҳамма жипслашса, биргаликда ҳаракат қилса, ўйлаган ниятларимизга тезроқ етишамиз. Сиздек нуронийларнинг дуолари бунда бизга мададкор бўлади. Сизларнинг ҳаётингиз ирода, жасорат мактаби, гапларингиз  ёшларга ибрат.

Отахонлар меҳр-эътибор учун давлатимиз раҳбарига раҳматлар айтди. Дунёнинг тинчлиги, ёшларнинг порлоқ келажагини сўраб дуолар қилди.

Госпиталда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари муносиб парвариш қилинмоқда. Бу муассаса мукаммал таъмирланиб ва янги бинолар қурилиб, 2022 йил фойдаланишга топширилган эди. Госпитал жами 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари бепул даволанади. Бунинг учун 286 хил диагностик текширув, 600 дан ортиқ амалиётлар йўлга қўйилган, 30 га яқин ихтисослашган бўлимлар ташкил этилган.

 

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 529

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 028

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 617

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 800

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.