Ўзбекистон
23.09.2023
1 233

Ўзбекистонда 1-курсга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. “Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди”, – дейилади хабарда. Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Янги ўқув йили учун қабул квоталари тақсимланди
Магистратура учун 17 128 та (8 938 та грант,8 190 та тўлов-контракт) ўрин, ногиронлиги бўлган шахсларга 3 803 та, хотин-қизларга қўшимча 2 000 та давлат гранти учун ўрин ажратилди.
Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди
2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади
Ҳукумат қарорига кўра, боғча тарбияланувчилари, мактаб, коллеж ўқувчилари ҳамда талабалар муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, махсус машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказилади.
Ўзбекистондаги 2 ОТМга янги ректорлар тайинланди
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 510-сон қарори билан амалга оширилган.