currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар376,5 граммлик “опий”ни ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган чет эллик ушланди

376,5 граммлик “опий”ни ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган чет эллик ушланди

Ўзбекистон

calendar

27.09.2023

eye

1 270

376,5 граммлик “опий”ни ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган чет эллик ушланди

Гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси “Body sсaner” қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган. Натижада ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 грамм “опий”  гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига  яшириб,  Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан  тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: