Ҳуқуқ
11.06.2026
37

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддаси чет эл компаниялари даромадларига (фойдасига) солиқ солишнинг самарали ставкаси қандай ҳисобланишини белгилайди. Қуйида мазкур модда бўйича билиш керак бўлган 5 муҳим факт келтирилади.
Самарали солиқ ставкаси чет эл компанияси ва унинг алоҳида бўлинмалари томонидан тўланган даромад (фойда) солиғи суммасининг уларнинг умумий даромади (фойдаси)га нисбати орқали аниқланади. Бу кўрсаткич компания амалда қанча солиқ тўлаётганини баҳолаш имконини беради.
Самарали ставкани аниқлашда компания томонидан ҳисоблаб чиқарилган даромад (фойда) солиғи билан бир қаторда, унинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқ суммалари ҳам ҳисобга олинади.
Агар даромад бир даврда ҳисобга олиниб, унга тегишли солиқ бошқа даврда ҳисобланган ёки ушлаб қолинган бўлса, солиқ тўловчи самарали ставкани ҳисоблашда тегишли тузатишлар киритишга ҳақли.
Агар солиқ даври якунида чет эл компаниясининг даромади мавжуд бўлмаса ёки умумий фойдаси нолга тенг ёхуд манфий бўлса, самарали солиқ ставкаси ҳисоблаб чиқилмайди.
Агар чет эл компаниясида даромад мавжуд бўлмаса ёки у зарар билан фаолият юритган бўлса, у Солиқ кодексининг 204-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган шартларни қаноатлантирувчи назорат қилинадиган чет эл компанияси деб эътироф этилади.
Самарали солиқ ставкаси чет эл компаниясининг ҳақиқий солиқ юкини аниқлаш имконини берувчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. У компаниянинг даромадига нисбатан амалда қанча солиқ тўланганини кўрсатади ва назорат қилинадиган чет эл компанияларига оид қоидаларни қўллашда муҳим аҳамиятга эга.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.