Ўзбекистон
30.01.2021
1 411

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлигининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.
Қайд этилганидек, ҳисобот даврида вазирлик томонидан давлат ва жамият ҳаётининг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган 199 та қонун ҳужжатлари, шу жумладан 45 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда 2 463 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, айниқса, пандемия даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди.
Келиб тушган жами 90 минг 41 та мурожаатларнинг 86 фоизи қонуний ҳал этилди.
Ҳайъат мажлиси давомида асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда уларнинг илдизларини пухта танқидий таҳлил қилишга, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга қаратилди.
Хусусан, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилишда айрим тизимли муаммолар мавжудлиги, давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда жиддий камчиликлар кўзга ташланаётганлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётганлиги, яъни аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, халқ ичига кириб бориш фаолияти талаб даражасидан анча йироқлиги, айрим ҳудуддаги аҳоли адлия бўлимлари фаолияти ташкил этилганлигидан бехабар эканлиги, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги айтиб ўтилди.
Ҳайъат мажлисида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2020 йилдаги фаолияти ҳам танқидий таҳлил этилди. Шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоларни яхшилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни оммалаштириш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Мажлис кун тартибидаги масала бўйича, вазир ўринбосарлари, марказий тармоқ раҳбарлари, жойлардаги адлия органлари ва муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда адлия органлари фахрийларининг таклиф ва тавсиялари эшитилди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.