currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон

calendar

26.08.2021

eye

1 112

Адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармони билан адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Русланбек Давлетов 1980 йили Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган ва ўтган йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Президент Администрациясида турли масъул лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2017 йил 14 августдан буён Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимида ишлаб келмоқда. Адлия вазирлиги жамоаси Русланбек Қуролтайевич Давлетовни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди! Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди! Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
864

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
534

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: