currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазирининг байрам табриги

Адлия вазирининг байрам табриги

Ўзбекистон

calendar

21.10.2023

eye

1 386

Адлия вазирининг байрам табриги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан барча юртдошларимизни табриклади: Тил бу миллатни миллат сифатида кўрсатадиган, миллий ўзликни ифодалайдиган, тарихию  бугунини боғлайдиган воситадир. Шу маънода тилни асраш, соф ўзбек тилини барча жабҳаларда бирдек қўлланишини таъминлаш барчамиз учун муҳим. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўплаб соҳа ва тармоқлар каби она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги сиёсат ва амалий ишлар янги босқичга кўтарилди. Бунинг тасдиғини ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў-эътиборини тубдан ошириш бўйича қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар мисолида яққол кўриш мумкин. Юртимиздаги барча идоралар ва ташкилотларда давлат тилида иш юритилишини таъминлашда сезиларли ўзгаришлар бўлди. Хусусан, Адлия вазирлигида барча ҳужжатлар давлат тилида юритилади. Бошқарувдан тортиб энг кичик бўғинларгача иш юритувини лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида олиб боришга жиддий эътибор қаратилади. Ўйлайманки, бугун мамлакатимиздаги барча соҳаларда, барча жабҳаларда ўзбек тилининг нуфузини ошириш бўйича ана шундай кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шундай саъй-ҳаракатлар натижасида она тилимиз нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам ўзининг муносиб ўрни ва мавқеига эга бўлиб бормоқда. Ўзбек тили кўп марта Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарларида, улкан сиёсий саммит ва учрашувларда баралла янграб келмоқда. Чин маънода она тилимиз тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик воситасига айланиб бораяпти ва бу барчамизга ғурур, фахр, ифтиҳор бағишлайди. Авлодлар, асрлар оша қанча ўзгариш ва эврилишларни кўриб, тараққий этиб, мустаҳкамланиб бораётган тилимизнинг бундан кейин ҳам қадри тобора ошаверсин, нуфузи юксакликка кўтарилаверсин! Қадрли юртдошлар, барчангизни Адлия вазирлиги номидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этаман! Она тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром, эътибор доимий бўлсин!

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
864

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
534

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: