Ўзбекистон
11.08.2021
1 032
Бугунги кунда халқаро миқёсида иш фаолият самарадорлигини ва сифатини оширишга қаратилган энг машҳур стандартлардан бири “ISO 9001 сифат менежменти тизими” халқаро стандарти ҳисобланади. ISO 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади – хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишдан иборатдир. Стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан эмас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир. Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан ўз фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, муқаддам Адлия вазирлиги Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари орасида биринчи бўлиб Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритган эди. Фаолият самарадорлигининг аниқ кўрсаткичларини белгилаб олиш ҳамда иш жараёнларнинг сифатли бажарилишини баҳолаш тизимини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш мақсадида Адлия вазирлиги нафақат республикамизда, балки Марказий Осиё давлатлардаги вазирликлар орасида биринчилардан бўлиб “ISO 9001 сифат менежменти тизими” халқаро стандарти сертификатини қўлга киритди. 2021 йил 11 август куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида мазкур сертификат Адлия вазирлигига топширилди. Бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакатлардаги 1 миллиондан ортиқ фирма ва ташкилотлар ушбу сертификатга эга бўлган. Ушбу сертификатни қўлга киритиш учун адлия вазирлигида қандай ишлар амалга оширилди? Биринчидан, Адлия вазирлигининг иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Унга кўра, ҳар ярим йиллик якуни бўйича вазирлик иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижалари олдиндан белгиланган мезонларга кўра баҳолаб борилади. Иккинчидан, барча йўналишлар бўйича эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар белгилаб олинди. Мазкур кўрсаткичларга эришилиши ҳолати ҳар ҳисобот даврида мониторинг қилиб борилади. Учинчидан, Адлия вазирлигининг иш фаолиятини амалга оширишда ташқи ва ички имкониятлар ва хавф-хатарлар, манфаатдор томонлар ва уларнинг талаблари аниқлаштириш бўйича таҳлил ўтказилиб, фаолият сифатига таъсир қилувчи хавф-хатарларни камайтириш ва сифатни янада ошириш бўйича иш режалар ишлаб чиқилди. Бунда, иш фаолият ҳар ҳисобот даврида аудитдан ўтказилиб, сифатга таъсир қилувчи омиллар бартараф қилиб борилади. Тўртинчидан, анъанавий тарзда ҳисоботдаги кўрсаткичларни миқдоридан келиб чиқиб баҳолашдан воз кечилиб, ҳар бир соҳа бўйича алоҳида мақсадли мезонлар белгилаб олинди ва ушбу мезонларни эришилганлигига қараб баҳолаш тизими жорий қилинди. Масалан, стандарт талаблари бўйича сифат мезони сифатида: мурожаатлар бўйича келиб тушган мурожаатлар сони эмас, балки мурожаат қилувчиларнинг талаблари қаноатлантирилиб, аниқ чоралар кўрилган мурожаатлар сони; назорат қилиш функциялари бўйича ўрганишлар сони эмас, балки аниқланган қонунбузилишларнинг бартараф қилинганлари сони; қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар сони эмас, балки аниқ муаммоларни ечишга қаратилган ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар сони мезон сифатида олинди. Амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижасида: адлия органлари ва муассасаларида кераксиз ҳисобот кўрсаткичларини ортидан қувиш эмас, балки юридик ва жисмоний шахслар, хусусан, фуқароларнинг аниқ қонуний ҳуқуқларини тиклаш бўйича кўрсаткичларга эътибор қаратилишига; қонунчилик ҳужжатларига таҳририй ва амалий жиҳатдан аҳамиятсиз таклифларни ўрнига аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил қилувчи ҳамда ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилувчи таклифлар тақдим қилинишига эришилди. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Адлия вазирлигининг фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида инсонпарвар қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилишига эришиш устувор мақсад қилиб олинган. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
ISO 9001 сифат менежменти тизими нима? Халқ кўнглидан жой топган идора шу сертификатни олади
Андижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти ички ишлар вазирининг шахсан назоратида
Назария ва амалиёт уйғунлиги – етук мутахассислар тайёрлашнинг муҳим омили