currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазирлиги томонидан темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлиги томонидан темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон

calendar

22.09.2023

eye

1 709

Адлия вазирлиги томонидан темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди

Ушбу Низомда Ўзбекистон ҳудудида умумий фойдаланишдаги темир йўлларда юкларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда темир йўл транспортида юк ташувларини ташкил этиш тартиби ва шартлари белгиланди. Хусусан, юкларни ташиш учун буюртмаларни қабул қилиш ва юк ташувларини прогноз қилиш, юкларни ташиш учун қабул қилиш, вагон ва контейнерларни пломбалаш, юкларни топшириш, юк ташиш шартномасини ўзгартириш тартиби белгиланди. Ушбу ҳужжатга асосан юк жўнатувчилар темир йўл транспортида юкларни ташиш учун юкни жўнатиш мўлжалланаётган ой бошланишидан камида 14 кун илгари темир йўл транспорти ёки унинг минтақавий бўлинмаларига буюртма бериши лозим. Темир йўл транспорти юкларни ташиш учун юкхати ва бошқа ташиш ҳужжатлари расмийлаштирилади. Юкларни ташиш вагонли, контейнерли, майда, гуруҳли ёки маршрутли жўнатмалар билан амалга оширилади. Темир йўл транспортида: -уюлган ҳолда ташиладиган ғалла юкларини ташиш; -юкларни тўкилган ҳолда ташиш; -очиқ ҳаракатдаги темир йўл таркибида юкларни ташиш; -майда жўнатмалар билан юкларни ташиш; -юк жўнатувчи ёки юкни олувчиларнинг кузатувчилари ҳамроҳлигида юк ташиш; -универсал контейнерларда юкларни ташиш; -музловчи ва тез бузилувчан юкларни ташиш; -ҳайвонлар, паррандалар ва асалариларни ташишнинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб берилди. Шунингдек, темир йўл транспортида юкларни вагонларга ортиш ва тушириш муддатлари ҳамда юкларни етказиб бериш муддатлари белгиланди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: