Ўзбекистон
02.06.2021
1 305

Диққат, танлов! Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловини эълон қилади. Танлов қуйидаги номинациялардан иборат: ▫️“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун”; ▫️“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун”; ▫️“Адлия эътирофи”. Танлов иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хусусан, журналистлар, фото-журналистлар ва блогерлар. Танлов шартлари: – танловга тақдим этиладиган 2021 йилнинг I чорагида (январь, февраль ва март) босма ёки электрон ОАВда, теле-радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим; – илмий ишлар, семинар, тренинг, конференция, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, слайдлар, йирик жанрдаги бадиий асарлар (қисса, роман, достон) қабул қилинмайди; – ҳар бир иштирокчидан 3 тагача материал қабул қилинади; – танлов тили – ўзбек ва рус. Танловда иштирок этиш учун 2021 йилнинг 20 май кунидан 20 июнь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар tanlov@adliya.uz электрон почтасига юборилади: 1. Иштирокчи ҳақида маълумот; 2. Иштирокчининг фотосурати; 3. Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видео/фотофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак. Танлов ғолиблари “27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида эълон қилинади. Ғолиблар эсталик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Мурожаат учун телефон: (71) 207-04-54
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.