currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларАдвокатнинг ўз ҳимояси остидаги шахс олдида қандай мажбуриятлари мавжуд?

Адвокатнинг ўз ҳимояси остидаги шахс олдида қандай мажбуриятлари мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

03.05.2025

eye

161

Адвокатнинг ўз ҳимояси остидаги шахс олдида қандай мажбуриятлари мавжуд?

Адвокат ўз профессионал фаолиятида амалдаги қонунчилик талабларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиши, ўзига юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиши шарт.

Адвокат муайян иш бўйича юридик ёрдам кўрсатаётган ёки илгари юридик ёрдам кўрсатган шахсларнинг манфаатлари ишни олиб боришни сўраб мурожаат этган шахснинг манфаатларига зид келган ёки у судя, прокурор, терговчи, суриштирув ўтказувчи шахс, жамоат айбловчиси, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили, гувоҳ, холис, таржимон сифатида иштирок этган ҳолларда, шунингдек агар ишни суриштирув ёки дастлабки тергов шаклида тергов қилишда ёхуд судда адвокатнинг қариндоши бўлган мансабдор шахс иштирок этган ёки иштирок этаётган бўлса, худди шунингдек агар адвокат бевосита ёки билвосита шу ишдан шахсан манфаатдор бўлса бу ҳол унга ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) манфаатларига зид келса, юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.

Адвокат қайси шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш топшириғини олган бўлса, ўз ваколатларидан шу шахснинг зарарига фойдаланишга ҳамда гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини ҳимоя қилишдан бош тортишга, агар уни бундан ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) ўзи озод этмаса, ҳақли эмас.

Адвокат ўз билимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши, Адвокатлар палатаси томонидан белгиланган тартибда уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шарт.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун танланган адвокат фуқаронинг тўловга қобилиятсизлигини важ қилиб, унга юридик ёрдам кўрсатишдан бош тортишга ҳақли эмас.

Жисмоний ва юридик шахслар номидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ битимлар тайёрланганда ҳамда амалга оширилганда адвокатлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.

Улашиш:

Бошқалар