currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАйрим маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади

Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади

Life Style

calendar

13.06.2026

eye

37

Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади

Қонун (ЎРҚ–1146-сон, 19.05.2026 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади:

жамоат жойларида тамаки ва алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш;
белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ва тўкиш;
вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ва бошқалар.

Қуйидагилар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматларининг (бўлинмаларининг) мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади:

оз миқдорда талон-тарож қилиш;

майда безорилик;

диний материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;

қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш;

совуқ қуролни олиб олиб юриш;

вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш ва бошқалар.

Улашиш: