Ўзбекистон
27.09.2023
1 422

Бош прокуратура томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Фориш, Зомин, Шароф Рашидов, Янгиобод туманларида ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий қилинганлиги, ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётганлиги ҳамда “Сангзар” дарёсида ўзанларни тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларининг аҳволи ўрганилди. Шунингдек, “Айдар-Арнасой” кўллар тизимига қуйиладиган сув ҳажми йилдан йилга камайиб, сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0 млрд. кубга пасайганлиги, сувнинг шўрланиш даражаси 10-11 фоизга ошганлиги натижасида табиий парланиш ва чўллашишнинг кескин ошганлиги, Рамсар конвенциясига киритилган “Тузкон” бўлимидаги 63,3 минг гектар майдондаги “Арнасой” орнитологик қўриқхонасининг флора ва фаунасига салбий таъсир қилаётганлиги ўрганилди. Ўрганишлар натижаси бўйича 27 та ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича суд қарорларининг ижроси таъминланиб, экология бошқармасининг 114,5 млн. сўмлик дебитор қарздорлиги ундирилган. Ер ости сувларидан фойдаланиш учун қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузган 9 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилди ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний ов қилган ҳуқуқбузарлардан 135,4 млн. сўм жарима ундирилиб, 25,7 млн. сўмлик даъво аризаси киритилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.