Ўзбекистон
10.10.2021
1 130
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси 29 та вазирлик ва идораларда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Президент Фармони билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжатларни давлат хизмати кўрсатишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан сўраб олинганлиги (ортиқча ҳужжатлар олинганлиги) учун вазирлик ва идорларнинг 9 нафар ходими маъмурий жавобгарликка, 32 нафари интизомий жавобгарликка тортилди. Адлия вазирлиги барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилмасликка, улардан қонун ҳужжатларида белгиланмаган ҳужжатларни талаб қилиб олмасликка чақиради. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.