Life Style
30.03.2026
42

Жорий йилнинг 18 март санасида кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилнинг 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган 24512-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органларига ижтимоий соҳаларда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш ваколати берилди.
Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органлари юритувига тааълуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар
Таъкидланган Қонунга асосан Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органлари томонидан “Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонунчилик талабларини бузиш” (МЖтК 472-модда), “Васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш” (МЖтК 48-модда), “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” (МЖтК 511-модда), “Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” (МЖтК 99-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлари), “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги идоралар ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаслик” (МЖтК 1988-модда), “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик” (МЖтК 2159-модда), “Лицензиялаш тўғрисидаги қонунчиликни ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” (МЖтК 2415-модда) маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённома тузиш, Ижтимоий инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқларига эса мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди.
Ижтимоий соҳаларда содир этилиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик шартлари
Хусусан, МЖтК 472-моддасидан назарда тутилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонунчилик талабларини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик, бўндай болаларни оилага тарбияга (патронат), фарзандликка бериш ёки болаларга васийлик (ҳомийлик) белгилаш қонунчилик талабларини бузиш, МЖтК 48-моддасида назарда тутилган васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш васийликка олинганнинг зарарига ғаразли мақсадларни кўзлаб васийликдан ёки ҳомийликдан фойдаланиш ёки уни назоратсиз ва зарур моддий ёрдамсиз қолдириш, МЖтК 511-моддасида назарда тутилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш давлат ташкилотларида ногиронлиги бўлган ходимлар учун қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари ҳамда меҳнат қилишлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат шароитларини яратиб бермаслик, давлат ташкилотлари томонидан фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда сурдотаржимон иштирокини таъминламаслик, МЖтК 99-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида назарда тутилган шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш ёки шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлимига (қисмига) амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома бериш, МЖтК 2159-модда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик учун жавобгарлик ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламасликда ифодаланган тарзда бузилиши, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатиш миллий стандартларига риоя этмаслик, МЖтК 2415-моддасида назарда тутилган лицензиялаш тўғрисидаги қонунчиликни ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик бундай ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан уларга оид тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш натижасида келиб чиқади.
Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун Қонунда маъмурий жазо чораларини қўллаш назарда тутилган.
Ижтимоий соҳаларда содир этилиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари
Бунда, МЖтК 472-моддаси, МЖтК 511-моддаси ва МЖтК 1988-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – фуқаролар ва мансабдор шахслар, МЖтК 48-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун – васийлар ёки ҳомийлар, МЖтК 99-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – эксперт ташкилотлари хизматчилари (12-қисм) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари хизматчилари (13-қисм), МЖтК 2159-моддаси ва МЖтК 2415-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – мансабдор шахслар ва хизматчилар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Сўзсиз, бундай ҳуқуқий чораларнинг белгиланиши мамлакатимизда фуқароларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш соҳаларининг самарадорлигини, шунингдек, ушбу хизматларни кўрсатувчи масъул шахсларнинг масъулиятини янада оширишда аҳамият касб этади.
ШАКУРОВ Рафик,
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш институти доценти,
юридик фанлар номзоди
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...