currencies image

12 593,77 UZS

90,78

usd

currencies image

14 698,19 UZS

213,48

eur

currencies image

158,49 UZS

2,55

ru



АсосийЯнгиликларАҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби ҳақида биласизми?

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби ҳақида биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

01.05.2024

eye

363

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби  ҳақида биласизми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонқароригаасосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

а) Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

-енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида;

-суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида;

-уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорида;

б) ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида.

Бунда:

-қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;

-қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат мигратсияцсидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади;

в) “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида;

г) “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида;

д) 2022 йил 1 апрел дан бошлаб 2025-йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик;

э) тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

ж) тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача (бунда уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб берилади);

и) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун — сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;

м) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида “уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — уч ой мобайнида ҳар бир шогирдга (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.

 

С.Қудратов,

Шўрчи туман адлия бўлими давлат

хизматлари  маркази  директори

Улашиш: