currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш кафолатлари

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш кафолатлари

Life Style

calendar

30.03.2026

eye

31

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш  кафолатлари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимизнинг "ижтимоий давлат" эканлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ижтимоий давлатнинг бош мақсади — ҳар бир фуқаро учун муносиб ҳаёт даражасини таъминлаш ва жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтиришдир. Ушбу мақсадга эришишнинг энг самарали йўли эса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини фақат моддий ёрдам билан чеклаб қолмасдан, балки уларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари — ногиронлиги бўлган шахслар, кўп болали ота-оналар, меҳрибонлик уйи битирувчилари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ва бошқа тоифадаги шахслар меҳнат бозорида объектив сабабларга кўра бошқалар билан тенг шароитда рақобатлаша олмайдилар. Шу боис, давлат томонидан ушбу шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар тизимининг жорий этилиши уларнинг ижтимоий яккаланиб қолишининг олдини олувчи муҳим ҳуқуқий механизмдир.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

— ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар);

— умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;

— «Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

— Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

— ногиронлиги бўлган шахслар;

— пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);

— жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;

— одам савдосидан жабрланганлар.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар ҳам киритилиши мумкин.

 

Ишга жойлаштириш бўйича давлат кафолатлари

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлаш учун қонунчиликда қуйидаги механизмлар назарда тутилган:

1. Квоталаш тартиби

Корхона ва ташкилотлар учун иш ўринларининг муайян қисми ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларга ажратилади. Бу уларни ишга қабул қилишда устуворлик яратади.

2. Ишга жойлаштиришда устувор ҳуқуқ

Бандлик органларига мурожаат қилган эҳтиёжманд шахсларга мавжуд вакансиялар бўйича биринчи навбатда таклиф берилади.

3. Касбга қайта тайёрлаш ва ўқитиш

Давлат томонидан эҳтиёжманд шахсларга қуйидаги хизматлар бепул кўрсатилади:

— касб ўргатиш

— малака ошириш

— қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади. Бу ишсиз фуқароларнинг рақобатбардошлигини оширади.

4. Масофавий ва мослашувчан иш шакллари

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари айниқса ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болали аёллар учун иш берувчи томонидан қуйидаги қулайликлар яратилиши мумкин:

— уйдан ишлаш имконияти;

— қисқартирилган иш вақти;

— мослашувчан график каби имкониятлар яратилади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: