Ўзбекистон
23.10.2023
1 371

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. Қайд этилишича, USAID администратори Саманта Пауэр АҚШнинг Ўзбекистон халқи билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш мақсадида бугун Ўзбекистон пойтахти Тошкентга келган. Ташриф давомида у қўшимча сармояларни, жумладан, глобал соғлиқни сақлаш, бошқарув ва иқтисодий ўсиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш учун қўшимча 14,2 миллион доллар ажратилишини эълон қилади. Ушбу қўшимча ёрдам воситасида Америка Қўшма Штатлари USAID орқали қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилади: Силга қарши кураш учун 3,2 млн доллар сармоя киритилади; Эпидемия ва пандемия таҳдидларига қарши кураш учун 4 млн доллар сармоя киритилади; Бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 3,5 млн доллар сармоя киритилади; Янада масъулиятли ва самарали маҳаллий бошқарув учун 3,5 млн доллар сармоя киритилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Шавкат Мирзиёев USAID администратори бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Президенти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашди.
Ўзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади
Беш йилга мўлжалланган лойиҳа USAID’нинг Марказий Осиёда Энергия минтақавий энергетика лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Тошкентда “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди
Лойиҳага USAID беш йил давомида 25 миллион АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари томонидан АҚШ бозорига калит олинди
10 дан ортиқ тўқимачилик компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб халқаро WRAP стандарти сертификатига эга бўлди.