Ўзбекистон
26.08.2023
1 141

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гэри Питерсни қабул қилди. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалий ҳамкорликни, энг аввало, икки мамлакатнинг парламентлараро мулоқоти доирасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки томонлама савдо кўрсаткичлари ўсмоқда, АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокидаги муваффақиятли кооперация лойиҳалари кўпаймоқда. Муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда. Устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан АҚШ Президенти ташаббуси билан Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида ўтказиладиган “C5+1” форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.