Life Style
10.03.2024
1 172

АҚШ пойтахтида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Embassy Chef Challenge” гастрономик фестивалида ўзбек миллий таомлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир Вашингтонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар, маданий-гуманитар, таълим, жамоат ташкилотлари ва АҚШ бизнес доира вакилларини бир майдонга жамлади.
Фестивал доирасида “Пазандачилик дипломатияси оқшоми” мавзусида ўтказилган таомлар намойиши дипломатик миссияларга ўзларининг миллий ошхоналари салоҳиятини намойиш этиш имкониятини берди.
Мамлакатимиз элчихонаси вакиллари Ўзбекистоннинг туристик ва гастрономик салоҳияти, маданий урф-одатлармиз ва ўзбек миллий ошхонасининг асосий таомларини тақдим этишди.
Ўзбекистон стенди фестивал ташкилотчилари ва меҳмонларида катта таассурот қолдирди. Хусусан, махсус тайёрланган тўй палови меҳмонларнинг алоҳида қизиқишига сабаб бўлди.
Шунингдек, иштирокчилар Қўқоннинг машҳур ҳолваларини татиб кўришди ва улар ушбу миллий ширинликларни сотиб олиш истакларини билдирдилар.
Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари ва Ўзбекистондаги гастрономик туризм ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир доирасида, шунингдек, ўзбек халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ ташаббусини олқишлайди – ТИВ
"Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз", дейилади ТИВ матбуот котиби баёнотида.
АҚШда “Турон Ассоциацияси” очилди
Ассоциациянинг асосий вазифалари орасида Ўзбекистон маданияти ва меросини сақлаш ва уни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, ватандошлар ўртасида маърифий ва илмий тадбирларни ташкил этиш каби муҳим йўналишлар мавжуд.
АҚШда “Турон Ассоциацияси” очилди
Ассоциациянинг асосий вазифалари орасида Ўзбекистон маданияти ва меросини сақлаш ва уни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, ватандошлар ўртасида маърифий ва илмий тадбирларни ташкил этиш каби муҳим йўналишлар мавжуд.
11 январ санасида Биринчи марта аёллар автопойгаси ўтказилган
Аёллар илгари ҳам пойгаларда қатнашган, аммо эркаклар билан бирга. Масалан, 1901 йилда Камил ду Гас исмли аёл Париж ва Берлин ўртасидаги автораллида иштирок этди.