Ўзбекистон
06.08.2023
1 425

Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Андижон давлат университети ходими юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони мазкур олий ўқув юртининг “Биология” йўналишининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Қарши шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Қарши давлат университетининг “Спорт” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бундан ташқари, Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи 2 нафар фуқаронинг Россия Федерацияси олий ўқув юртидаги ўқишини ўзи фаолият юритаётган университетга кўчириб бериш ва 2 нафар фуқарога инглиз тилини билиш бўйича халқаро сертификат олиб бериш эвазига 10.100 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган. Бошқа ҳолатда эса Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси фуқарони ушбу олий ўқув юртининг мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Қибрай туманида яшовчи эр-хотин ўзларининг танишлари ёрдамида фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтларида қўлга тушди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган декан, банк мутахассиси ва университет мансабдори ушланди
Уларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган проректор 3 000 АҚШ доллари билан ушланди
Прокуратура Департаментининг маълум қилишича, “Ажиниёз” номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори фуқарони ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Кадастрлар палатаси ходими $15 минг пора билан қўлга тушди
У фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига шунча пул талаб қилган.
Самарқанд ва Андижонда прокуратура ходимлари пора билан қўлга тушди
Ушланганлардан бири гумонланувчини қамоққа олмаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш, иккинчиси фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик қилиш ва қамоқдан чиқариш эвазига пул олмоқчи бўлган.