Ўзбекистон
31.07.2023
1 499

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Қайд этилишича, тадбир давомида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари учун маҳсулотлар етказиб беришга ихтисослашган “A.B.” унитар корхонаси “F.a.” МЧЖга кунгабоқар ёғини етказиб бериш учун ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан МЧЖ томонидан 155,8 млн сўмлик маҳсулот етказиб берилиб, қолган 541,7 млн сўмлик кунгабоқар ёғини етказиб бермасдан ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.