currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАндижонда катта миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди

Андижонда катта миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди

Ўзбекистон

calendar

21.08.2023

eye

1 105

Андижонда катта миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди

ДХХ томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Хусусан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Equinox” автомашинаси Олтинкўл туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 1 кг. 988 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ушбу ажал оғусини Тожикистон Республикасидаги наркосавдогарлардан 5 500 АҚШ доллари эвазига Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудига келтириб бериш шарти билан сотиб олганлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда қўлга олинган. Ўз навбатида “Equinox” автомашинаси эгаси ушбу гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик наркокурерлар томонидан қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб, жиноий шеригининг ёнига кетаётган бўлган. Бошқа ҳолатда эса Қирғиз Республикасидан гиёҳвандлик воситаларини олиб келиб, сотиш билан шуғулланган 2 нафар шахс ушланган. Хусусан, Жалақудуқ туманида яшовчи, 1977 й.т. фуқаро 100 гр. “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1974 й.т. жиноий шеригига олиб кетаётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан 586 гр. “гашиш”, жиноий шериги уйидан эса 19 гр. “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Андижон шаҳрида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс эса ўз ўғлининг бошқарувида бўлган “KIA” автомашинасида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган вақтида Бўстон туманидаги 44-сонли ЙПХ масканида тўхтатилган. Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг салон қисмида Қирғиз Республикасидан келтирилган 673 гр. “гашиш” моддаси ҳамда 42 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 14 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган. Андижон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, 1969 й.т., муқаддам судланган шахс Қирғиз Республикасидан наркотик моддалар олиб келиб, сотишини бошқалардан сир тутиш мақсадида, шаҳарнинг бошқа ҳудудидан ижарага уй олганлиги аниқланган. Унинг ижарага олган хонадони кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган жами 269 гр. “гашиш” моддаси ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. [caption id="attachment_18486" align="aligncenter" width="1204"] Видеодан тасвир[/caption] Маълум қилинишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: