Ўзбекистон
15.02.2024
1 298

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги “Андижон саноат хаби”даги корхоналар фаолияти билан танишди.

105 гектар майдонни эгаллаган ушбу саноат ҳудудида машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари каби тармоқлардаги 12 та лойиҳа жойлашган.
Улардан бири – “Авто Спринг Компонентс” масъулияти чекланган жамияти. Умумий қиймати қарийб 60 миллион АҚШ доллари бўлган бу корхона йилига 18 минг тонна чўян деталлар ишлаб чиқариш қувватига эга.

Маълумки, қуйма деталлар саноатнинг асоси ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш юксак малака ва технологиялар талаб этади. Хусусан, илгари мамлакатимизнинг автомобилсозлик ва машинасозлик тармоқларида бундай қисмлар импорти катта ўрин тутарди. Энди уларнинг маҳаллийлаштирилиши таннархни камайтириб, рақобатбардошликни оширади.
Корхонада Хитой ва Германия давлатлари технологиялари асосида чўян қисмлар тайёрлаш лойиҳаси бошланган. Металл қуюв қисми АҚШ, механик ишлов бериш қисми Хитой компаниялари томонидан лойиҳалаштирилган. Ўтган йили 4 турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилган.

Бу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, 140 та иш ўрни яратилган. Шу йил май ойида автомобиллар учун қуйма қисмлар тайёрланадиган иккинчи босқич ишга туширилади.
Бу ноёб корхона бир вақтнинг ўзида 12 тонна металл эритиш имкониятига эга. Яна бир самарали томони, хомашёлар Асака туманидаги автомобиль заводининг темир чиқиндиларидан олиниб, қайта ишланади.
Мажмуа тўлиқ қувватга чиққанда, йилига 27 миллион долларлик маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади.

Президентимизга маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ҳақида ахборот берилди. Бунда таннархни камайтириш ва “яшил” технологияларни қўллашга катта эътибор қаратилади.

Жорий йилда умумий қиймати 156 миллион долларлик 10 та лойиҳа ишга туширилиб, 2 минг кишининг бандлиги таъминланади. 2025 йилда умумий қиймати 14 миллион долларлик 2 та лойиҳани амалга ошириб, яна 400 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентни ёд этди
Бугун, 2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.
Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.