Ўзбекистон
25.09.2023
1 328

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг Фармацевтика фаолиятини лицензсиялаш бошқармаси томонидан “Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган “САМО” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати ҳақда хабар берди. Қайд этилишича, текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, ишлаб чиқариш, дистрибюторлик, сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича ҳолатлар ўрганилмоқда. Шунингдек, “Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент”га мувофиқ, “Антиструмин” дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда. “Шу ўринда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу дори воситаси билан боғлиқ ҳолат сабаблари аниқланиб, маълум қилинмагунча, асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қолади”, – дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрганиш якунланмагунча мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмолини вақтинча тақиқлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чуст туманида болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича масъулларга топшириқлар берди. Сўнгра ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Йод тендер орқали сотиб олиниши керакмиди ёки тўғридан-тўғри шартнома биланми? – ҳуқуқий таҳлил
Hudud24.uz томонидан Очиқ маълумотлар портали, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Ўзмедимпекс” ДУК сайти кўздан кечирилганида тўғридан-тўғри харид қилинадиган товарлар рўйхати очиқланмаганлиги аниқланди.
ССВ “Антиструмин” етказиб бериш бўйича 21 млрд сўмлик шартнома тузгани айтилмоқда
ОАВда ССВ “Антиструмин” етказиб бериш бўйича 21 млрд сўмлик шартнома тузгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда