currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАҚШ элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди

АҚШ элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди

Ўзбекистон

calendar

09.06.2024

eye

1 202

АҚШ элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди

Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси 2024 йилнинг 10 июнидан эътиборан, янги виза суҳбатини белгилаш тизимини ишга туширишини эълон қилади.

Янги хизмат ёрдамида, виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.

Янги визага мурожаат этиш жараёни орқали мурожаатчилар ҳар қандай талаб этиладиган виза мурожаати учун маъмурий тўловни, суҳбат санасини белгилашдан аввал амалга оширади.

Виза мурожаатчилари виза учун маъмурий тўловни амалга оширишлари учун қуйидаги танловларга эга бўладилар:

  • “Tenge Банк”нинг барча филиалларида нақд пул орқали (Тўловлар АҚШ Элчихонасида қабул қилинмайди).

  • Веб-сайтда АҚШ долларида пластик карта орқали.

Янги суҳбат тизими 10 июндан эътиборан, https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.

Янги суҳбат тизими орқали, суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар, етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини Консуллик Бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.

Ушбу жараёндаги янгиланишлар натижасида виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгармайди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: