currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларАсосий иш жойидан малака оширишга юборилганда, ўриндошликдаги иш жойнинг ҳам ойлиги сақланадими?

Асосий иш жойидан малака оширишга юборилганда, ўриндошликдаги иш жойнинг ҳам ойлиги сақланадими?

#NoComment

calendar

01.05.2025

eye

340

Асосий иш жойидан малака оширишга юборилганда, ўриндошликдаги иш жойнинг ҳам ойлиги сақланадими?

Йўқ. Бу ҳолатда сизнинг ўриндошлик асосидаги иш жойингизда иш ҳақингиз сақланмайди.

Биринчидан, ўриндошликда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомга кўра соатбай асосда дарс берилади. Бунда фақат ўтилган соатлар учунгина ҳақ тўланади.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 280-моддасига кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт. Меҳнат кодексининг 286-моддасига кўра, Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

— хизмат сафарларида бўлганда;

— сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

— иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

— иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

— ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

— ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

— ходим ушбу Кодекс 234-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

— иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

Юқоридаги қоидалар ходимнинг асосий иш жойига тааллуқли ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 280-, 286- ва бошқа моддаларга кўра малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

Улашиш:

Бошқалар