Ўзбекистон
23.04.2025
153
Биламизки, парвозга топшириқни бажариш вақтида маълум хизмат вазифаларини бажаришга ҳуқуқ берувчи гувоҳномага ва махсус тайёргарликка эга, ҳаво кемасининг учиш эксплуатацияси билан боғлиқ бўлмаган экипаж аъзоларидан бири борткузатувчилар ҳисобланади. Оддий халқ тилида айтганда эса стюардессалар. Борткузатувчи бевосита ва юқори турувчи бошлиқларга, парвоз топшириғини бажариш вақтида эса ҳаво кемаси командирига бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига асосан борткузатувчи:
1) ҳаво кемасидаги авариядан қутқариш ва маиший асбоб-ускуналардан фойдаланишни билишга;
2) парвоздан олдинги дам олиш тартибига риоя этишга;
3) ерда хизмат кўрсатиш бўйича агентдан махсус тоифадаги багаж мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни сўрашга, ҳаво кемаси командирига бортда махсус юк мавжудлиги тўғрисида ахборот беришга;
4) юклама схемасига ва ведомостига ёки ҳаво кемаси командирининг кўрсатмасига мувофиқ йўловчиларнинг жойлашишини назорат қилишга;
5) йўловчи салонида қўл юки (багаж)нинг жойлаштирилишини назорат қилишга;
6) ҳаво кемасининг санитария ҳолатини назорат қилишга, йўловчи салони ва иш жойида тозалик ва тартибни сақлашга;
7) ҳаво кемаси командирига маиший буюмларнинг носозлиги тўғрисида ўз вақтида хабар беришга;
8) йўловчилар томонидан ҳаво кемаси бортида ўзини тутиш қоидаларига риоя этилишини таъминлашга, бу қоидаларнинг бузилганлиги тўғрисидаги барча ахборотларни ҳаво кемаси командирига ўз вақтида билдиришга;
9) йўловчилар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, ҳаво кемаси командирининг кўрсатмасига (рухсатига) кўра уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўришга;
10) парвоз тугагандан сўнг ҳаво кемаси командирига ўз мулоҳазаларини билдириш, ўз ишини баҳолаш ва йўналишнинг ҳужжатларини расмийлаштиришга;
11) ҳаво кемаси борт дафтарига маиший асбоб-ускуналарнинг парвоз давомидаги иши тўғрисида ёзиб қўйиш, маиший асбоб-ускуналарни ва бортдаги жиҳозларни белгиланган тартибда топширишга мажбур.
Бундан ташқари борткузатувчи ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши ва парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҳаво кемаси командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун жавобгар.
Борткузатувчи ерда жойлашган хизмат ходимларидан ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб этишга ва ҳаво кемаси бортидаги йўловчилардан ҳаво кемасида ўзини тутиш қоидаларини аниқ бажаришни талаб этишга ҳақли.
Мафтуна Курбанова,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.