Ўзбекистон
17.04.2023
1 372

Автобус салонига ёпиштирилган эълон юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий маълумот берди.
Кеча ижтимоий тармоқларда 43-сонли йўналишдаги автобус салонининг ички қисмида аёллар ва эркаклар учун махсус жой ажратилганлигини акс эттирувчи эълон автобус салонига жойлаштирилганлиги акс этган фотосурат тарқалган эди. Эълонда "Аёллар ҳудуди ва ўтириш жойлари: эркакалардан илтимос, аёллар тарафда турманг ва ўтирманг" ҳамда "Эркаклар ҳудуди ва ўтириш жойлари: аёллардан илтимос, эркаклар тарафда турманг ва ўтирманг" каби ёзувлар акс этган.
Insider.uz телеграм каналида эълон қилинган мазкур фотоларга муносабат билдириб, блогер Никита Макаренко "Биз кутган жамоат транспорти ислоҳоти шуми?" дея пост эълон қилди.
Маълум бўлишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг масъул ходимлар томонидан тезкор текширув ўтказилганда, бу эълон 43-сонли автобусга ёпиштирилганлиги аниқланган ва тезкорлик билан автобус салонидан олиб ташланган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда барча автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилаётганлигини, шунингдек, автобус салонида турли хилдаги ахборот материаллари тарқатилишини олдини олиш, жамоат транспортида эълон қилиниши белгиланмаган махсус постерлардан фойдаланмаслик ҳамда иш фаолияти давомида ҳайдовчи ва чиптачилардан янада ҳушёр ҳолда иш юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳолатлар кузатилган тақдирда «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони эълон қилинди
Доимий аҳоли сони 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.
Испанияда уй ишларини тақсимловчи илова ишга туширилади
Испания Тенглик масалалари бўйича вазирлиги гендер тенглигини яхшилаш кампанияси доирасида оила аъзолари ўртасида масъулият тақсимотини кузатиш учун мўлжалланган иловани ишга туширишини айтди. Илова ҳар бир оила аъзоси уй юмушларига сарфлаган вақтини назорат қилиш имконини беради.
Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди
Сенат ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман" тадбиркор аёллар форуми ўтказилди.
Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони маълум қилинди
1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.