Ўзбекистон
26.05.2023
2 222

Маълум қилинишича, Instagram`ида 3,4 миллион обуначига эга бўлган блогер (1999 йилда туғилган) 20 февраль куни бир қиз билан жанжаллашгани акс этган видеони жойлаштирган. Унда блогер бир қўли билан уни бўға бошлайди, иккинчи қўли билан уради. Бу вақтда у эркак томонидан калтакланган бошқа аёлни қандай ҳимоя қилишга уринганини эслайди. Аёлни ураётган эркак эса ўз хатти-ҳаракатларини оқлаб, «Сиз ҳали аёл кишининг қанақалигини билмайсиз, 40 та макри бор», — дейди. Блогер шу воқеани эслагач, видеода яна биринчи жараёнга қайтилади ва блогер шундай дейди: «Бу йигит тўғри қилган уриб, тўппа-тўғри қилган». Шундан сўнг у қизни қаттиқ калтаклашга тақлид қилади. Суд мажлисида у айбига иқрорлигини билдириб, мазкур видеони юклаганидан сўнг 4−5 соат ўтиб ўчириб юборганини айтган. Шунингдек, бу видеони олишдан мақсад аёлларга тазйиқ ёки зўравонлик кўрсатиш эмаслиги, ҳолат бошқа қайтарилмаслиги, қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берган. Бу ҳаракати билан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189−1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш)да кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Суд МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосидан ҳам камроқ жарима жазосини тайинлашни лозим топди (аслида ушбу ҳуқуқбузарлик учун фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 400 бараваригача жарима белгиланган). Якунда унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида, яъни 6 миллион сўм жарима жазоси тайинланди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.