currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларАжрашганда болаларни ҳафтасига неча марта кўришга рухсат берилади?

Ажрашганда болаларни ҳафтасига неча марта кўришга рухсат берилади?

Ўзбекистон

calendar

03.05.2023

eye

3 032

Ажрашганда болаларни ҳафтасига неча марта кўришга рухсат берилади?

Ажрашяпман. Хотиним болаларини олиб ота-онасининг уйига кетиб қолган. Менга фарзандларимни кўрсатмаяпти. Судга ариза берсам, болаларни ҳафтасига ёки ойига неча марта кўришга рухсат берилиши мумкин? Судга бериладиган даъво аризасида даъвогарнинг талаби аниқ кўрсатилади. Яъни болалар билан ҳафтада бир марта, ёки ҳар ойда бир маротаба кўришиш тартибини белгилаш тўғрисида даъво талабида аниқ кўрсатиш лозим. Судда боланинг ёши, кун тартиби, соғлиғи, ўсиш ва тарбияланиш учун шароитлар яратилганлиги ҳамда боланинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён келтирмайдиган барча ҳолатлар инобатга олинади ва ота(она) билан учрашиш тартиби белгиланади. Кўришиш тартиби суд томонидан вазият ўзгаргунга қадар деб белгиланиши ва вазият ўзгариши билан (масалан боланинг ёши, соғлиғинининг тикланиши) даъвогар томонидан судга янгидан даъво ариза бериш орқали, кўришиш тартибини янгидан белгилашни сўраши мумкин.

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Амина Худайбергенова жавоб берди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: