currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойлик маош камаядими?

Қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойлик маош камаядими?

Ҳуқуқ

calendar

26.06.2026

eye

38

Қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойлик маош камаядими?

Савол: Қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойликлар камаядими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2025 йилдаги ПФ-257-сон “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ барча ходимлар ушбу кунларда дам олиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Мазкур ҳолатда кўпчиликда дам олиш кунлари ҳисобига ойликлар камаядими?” деган савол туғилиши табиий.

Меҳнат кодекси 249-моддаси 4-қисмига кўра, ходимлар меҳнатига вақтбай, ишбай ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа мезонларга кўра ҳақ тўланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойлик иш ҳақлари камаймайди. Масалан, шифокор ёки ўқитувчи 1 ой давомида 22 иш куни ишлайдими ёки 20 иш куни ишлайдими ойлик иш ҳақи камаймайди.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида эса қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига ойлик иш ҳақлари камайиши мумкин. Чунки бунда ходимларга ишлаб бериш нормаларидан (вақт нормаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳақ тўланади. Ишбай тизимда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сонига ёки бажарилган иш ҳажмига, уларнинг сифати, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг яроқли ёки яроқсизликка қараб ҳақ тўланади!

Меҳнат кодекси 277-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида нархлар белгиланган иш разрядларидан, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан, тариф ставкаларидан (маошлардан) ва ишлаб бериш нормаларидан (вақт нормаларидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ишбай нарх бажариладиган ишнинг разрядига мувофиқ бўлган кунбай тариф ставкасини ёки соатбай тариф ставкасини кунбай ёки соатбай ишлаб бериш нормасига бўлиш йўли билан аниқланади. Ишбай нарх бажариладиган ишнинг разрядига мувофиқ бўлган кунбай тариф ставкасини ёхуд соатбай тариф ставкасини белгиланган кунбай ёки соатбай вақт нормасига кўпайтириш йўли билан ҳам аниқланиши мумкин.

Кунбай тариф ставкаси (маош) ёки соатбай тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг разрядига мувофиқ бўлган ойлик тариф ставкасини ёки лавозим маошини иш кунларининг ёхуд иш соатларининг ойлик нормасига бўлиш йўли билан аниқланади.

Масалан, савдо соҳасида иш ҳақи савдо ҳажмига ёки хизмат кўрсатилаётган мижозлар сонига боғлиқ бўлади, ҳамда сотувчилар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимидан фойдаланилади.

Ушбу тўлов тизими ижодий касбдаги ишчилар - журналистлар, муҳаррирлар, ёзувчилар ва бошқалар учун ҳам кенг қўлланилади. Уларнинг иш ҳақи яратилган маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлади.

Улашиш: