Ўзбекистон
30.12.2023
1 310

Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
- 207 та туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари,
- 1074 та оилавий поликлиникалар,
- туман, вилоят ва республика шифохоналари,
- ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
- тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
Юртимиз бўйича 2835 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари, 229 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Тошкентда байрамга бағишланган томошалар бўлиб ўтади – рўйхат
Байрам томошалари 18:00 дан сўнг бошланади.
Байрам кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади
Дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишлаганларга қанча ҳақ тўланади?
Байрам дастурхони атрофида қандай овқатланиш керак?
Олий тоифали шифокор байрам дастурхонида тўғри овқатланиш бўйича муҳим тавсиялар берди.
Ҳудудларда байрам ва дам олиш кунлари ишлайдиган нотариуслар рўйхати маълум бўлди
Фуқаролар учун e-notarius.uz сайти орқали нотариус қабулига ёзилиши мумкин бўлади.