Ўзбекистон
27.10.2023
1 409

Жо Байден президентлиги даврида АҚШ томонидан Украинага берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 44,5 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Пентагон хабар берган. Қайд этилишича, Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори 43,9 миллиард долларни ташкил қилган. Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Украина Қуролли кучларига 150 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдамнинг янги пакети ажратилишини маълум қилганди. “Янги ёрдам пакети ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олади”, дейилади департамент баёнотида. 25 октябрь куни “Politico“ газетаси Украина ва Исроилга кейинги ҳарбий ёрдам сўрови АҚШ Сенатида маъқулланиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигига ишора қилганди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.