Ҳуқуқ
24.09.2026
42

Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, зарур ҳолларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак олиш ҳуқуқига эга. Бироқ айрим фуқаролар учун юридик хизматлардан фойдаланиш молиявий жиҳатдан қийин бўлиши мумкин. Ана шундай ҳолатларда давлат томонидан кафолатланган бепул юридик ёрдам муҳим аҳамият касб этади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам – жисмоний шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланган шартлар асосида тўлиқ ёки қисман давлат маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган малакали юридик ёрдамдир. Бундай ёрдамни фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар кўрсатади.
Ҳар қандай адвокат давлат ҳисобидан ёрдам кўрсатадими?
Йўқ. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат махсус реестрга киритилган адвокат томонидан кўрсатилади. Тегишли қарор ёки адвокат тайинлаш ҳақидаги ҳужжат «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олингач, адвокат тизим орқали танланади.
Кам таъминланган шахсларлар ҳам бу юридик ёрдамдан фойдаланиши мумкинми?
Кам таъминланган шахслар қуйидаги ҳолатларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:
— муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат қилганда;
— фуқаролик ишларида даъвогар ёки жавобгар бўлганда;
— маъмурий ишда аризачи бўлганда;
— маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишида;
— жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи бўлганда;
— маҳкум бўлганда.
Хулоса қилиб айтганда, бепул юридик ёрдам фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда зарур кўмак олиш имконини беради. Айниқса, юридик хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш имконияти чекланган шахслар учун мазкур ёрдам муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.