currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБир неча кишини Америкага жўнатмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бир неча кишини Америкага жўнатмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистон

calendar

01.12.2023

eye

635

Бир неча кишини Америкага жўнатмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди© Фото: hudud24.uz

авлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бир нечта фуқароларни АҚШга жўнатмоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди. Бу ҳақда хавфсизликнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Пастдарғом туманида яшовчи, 1991 й.т. шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1996 й.т. таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, улар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Шунингдек, ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида яшовчи, 1999 й.т. шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: