currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларБлогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Ўзбекистон

calendar

31.10.2023

eye

1 745

Блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Бугун жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда. Блогер Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми “а”, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. О. Ҳайдаров 1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, блогер, муқаддам судланмаган. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси А. Эргашев раислигида кўриб чиқилмоқда. Олий суднинг маълумот беришича, суд мажлисида дастлаб судланувчининг ҳимоячиси томонидан суд жараёни мобайнида аудио ва видеоёзувни амалга ошириш ҳақидаги илтимосномаси жиноят иши доирасидаги жабрланувчиларнинг шахсига доир маълумотлар оммага ошкор этилишини хоҳламаслиги боис рад қилинди. Қайд этилишича, мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги боис жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари унда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. Суд жараёни давом этмоқда. Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилиши маълум қилинди. Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноят содир этганликда гумонланиб, 29 июль куни ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган эди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: