#NoComment
01.05.2025
322
БМТнинг Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган "Ўрмонларни барқарор бошқаришга мувофиқ равишда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича Ҳаракатлар ўн йиллиги" резолюциясини бир овоздан қабул қилди.
Ҳужжатда 2027 йилдан 2036 йилгача бўлган давр ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилинган ва жаҳон ҳамжамияти бу борада фаол чоралар кўришга чақирилган.
Резолюция кенг қўллаб-қувватланди: дунёнинг турли минтақаларидан 80 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар ва Баҳрайн ҳаммуаллифлар бўлди.
Ҳужжат асосини Ўзбекистон Президентининг «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» дастури, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Марказий Осиёнинг яшил белбоғи» кўчат экиш кампанияси каби ташаббуслари ташкил этади. Унда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун куч ва ресурсларни сафарбар этиш талаб қилиниб, давлатлар ва ташкилотларга тегишли чора-тадбирларни кучайтириш тавсия этилади.
Ушбу резолюцияда Ўзбекистоннинг глобал экологик ташаббуслардаги роли ортиб бораётгани, барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга интилиши алоҳида таъкидланган.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.