Life Style
24.03.2026
209

Бола – жамиятнинг энг ноёб ва ҳимояга муҳтож қатлами ҳисобланади. Унинг жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан соғлом ривожланиши кўп жиҳатдан жамият ва давлат томонидан яратиладиган шароитларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам боланинг ҳуқуқлари, айниқса ҳимояга бўлган ҳуқуқи халқаро ва миллий қонунчиликда алоҳида эътибор билан мустаҳкамланган. Давлат, оила ва жамият боланинг манфаатларини таъминлашда биргаликда масъул ҳисобланади.
Бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади.
Вояга этмаган бола қонунга мувофиқ тўла муомала лаёқатига эга деб эътироф этилса, у ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан, ҳимоя ҳуқуқини мустақил амалга оширишга ҳақлидир.
Бола ота-она ва ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қилинадиган суиистеъмолликлардан ҳам ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда у ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, 14 ёшга тўлгандан кейин эса, мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт. Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шартдир.
Улашиш:
Бошқалар
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ижро интизоми бўйича сертификат олиш тартибини биласизми?
Низомга мувофиқ, ижро интизоми учун масъул ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўташи шарт.
Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби қандай?
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим, агар у ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кундан эътиборан кўпи билан уч ой ўтган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиш ҳуқуқига эга.