Ўзбекистон
10.10.2023
938

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Ботаника боғининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш борасида бир нечта бошқармалар, жумладан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вазирлик муносабат билдирди. Экология вазирлиги кўра, Президентнинг "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вазирлик Фанлар академияси билан биргаликда Ботаника боғи фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритган. Лойиҳада боғнинг мавжуд ўсимлик турлари таркибини бойитиш, сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ҳамда чет эл флораларига мансуб интродуцент ўсимликлар турларини кўпайтириш, минтақанинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда турли соҳаларда фойдаланиш учун тажриба ҳамда реализация қилиш кўчатхоналарини ташкил этиш, Қизил китобга киритилган, ноёб ва йўқолиб бораётган Ўзбекистон флораси турларини сақлаш ва табиий шароитга реинтродукция қилиш, маҳаллий ва иқлимлаштирилган доривор ўсимликлар генофондини сақлаш ва бойитиб бориш кўзда тутилган. Маълумот учун, Тошкент Ботаника боғига фундаментал ва амалий тадқиқотларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси сифатида 1943 йилда асос солинган. Умумий майдони 66 гектардан иборат бўлган боғда турли минтақалардан жамланган 2400 дан ортиқ ўсимлик турлари ва навлари ўстирилмоқда. Мавжуд илмий коллекцияларнинг салмоғига кўра Марказий Осиёда етакчилик қилади. Ботаника боғи 118 та давлатдаги 800 та ботаника боғлари билан иш олиб борувчи ҳамда ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминловчи дунёдаги энг нуфузли Халқаро Ботаника боғларини ҳимоя қилиш ( ташкилотига аъзодир. Қолаверса, Ботаника боғи биохилма-хилликни сақлаш, экология бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш, манзарали, қимматбаҳо, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталарни интродукциялаш ва етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш ёъналишларида тадқиқотлар олиб борувчи етакчи илмий академик ташкилот ҳисобланади. Ботаника боғида Ўзбекистон табиий флорасига мансуб ўсимликлар генофонди сақланмоқда. “Ушбу генофонд орқали мамлакат бўйлаб Ўзбекистон флорасида ҳозирги кунда мавжуд бўлмаган ўсимлик турларини етиштириш ва ўстириш имконияти мавжуд. Ушбу ноёб илмий масканнинг тасарруфдан чиқариб, бошқа вазирлик ёки идорага берилиши мамлакатда ботаника соҳасидаги фундаментал тадқиқотларнинг жиддий сусайишига ҳамда минтақадаги илмий позициянинг кучсизлантирилишига олиб келади. Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, ўсимлик турларини сақлаш ва муҳофаза қилиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турлари, доривор ва манзарали, техник жиҳатдан аҳамиятли ўсимлик турларининг популяцияларига зарар етказмаслик ҳамда уларнинг деградациясининг олдини олиш мақсадида Экология вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан Ботаника боғининг илмий салоҳиятини янада оширишга доир лойиҳа киритилган”, – дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
AI-80 дан воз кечишдан тортиб, қурилиш ишларига мораторийгача. Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш учун нималар таклиф қилинди?
Экология вазирлиги пойтахтда ҳаво ифлосланишини камайтириш учун 12 та таклиф берди.
Ботаника боғининг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт – Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турган мавзуга муносабат билдириб, у Фанлар академияси ихтиёрида қолиши маълум қилди.
Ботаника боғи можароси: қонунчиликка ва ислоҳотларга зид лойиҳа нима учун ишлаб чиқилди? Ҳуқуқий таҳлил
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган Ботаника боғини Фанлар академияси тасарруфидан чиқариб пойтахт ҳокимлигига ўтказиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Hudud24.uz масалани ҳуқуқий жиҳатдан ўрганди.
Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди
Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.